Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Пахтага чиқмагани учун жиззахлик талабаларга стипендия берилмаяптими?

Пахтага чиқмагани учун жиззахлик талабаларга стипендия берилмаяптими?

  Жиззах политехника институтининг бир гуруҳ талабалари таҳририятимизга стипендия вақтида берилмаётганидан нолиб, мурожаат қилишди. Бу ҳақда xabar.uz ёзди.  Уларнинг айтишича, январь ва февраль ойлари учун ҳалигача стипендия олишмаган. Феврал-ку тушунарли, ой энди бошланди.

    Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида институт қабулхонасига сим қоқдик. Улар бухгалтерия ва молия бўлимларига мурожаат қилишимизни айтишди. Лекин ушбу икки бўлим билан боғлана олмадик. Кейин ўқув-услубий бўлим бошлиғи Абдужамил Кўчимовни топдик.

   — Бу йил талабалар пахтага чиқмагани учун мартда ўтказиладиган қишки семестр олдинга сурилиб кетди, режаларимиз ўзгарди. Ҳозирда деярли ҳаммага стипендия берилган, фақат 4-босқичдаги айрим гуруҳларга бироз кечикди. Лекин бугун уларга ҳам стипендия тарқатилади, — деди А.Кўчимов.

    Кўриб турганингздек, муаммога айтарли ечим ва сабаб, саволга тайинли жавоб ололмадик. Нима учун стипендия кечиктирилди? Маркетинг бўлимидагилар тўлов контракт пулини тўламаган талаба йўқлигини, стипендия беришда муаммо бўлмаслигини айтишди.