Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Пайариқда 100 ёшдан ошган онахонга туғилганлик гувоҳномаси берилди

Пайариқда 100 ёшдан ошган онахонга туғилганлик гувоҳномаси берилди
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани адлия бўлимига туманидаги Йўлтепа қишлоғида яшовчи П.Шерқулов мурожаат қилиб, 1919 йилда туғилган онаси Хурим Умированинг гувоҳномаси йўқлиги сабабли унга ушбу ҳужжатни расмийлаштириб беришда ёрдам сўради, дейилади ЎзА тарқатган хабарда.
 
Хабарда ёзилишича, туман адлия бўлими ташаббуси ва бевосита иштироки билан маъмурий ишлар бўйича Пайариқ тумани судига ариза киритилиб, суднинг 2019 йил 17 апрелдаги сайёр суд мажлиси орқали, 1919 йилда туғилган Хурим Умировага туғилганлик гуоҳномаси бериш мажбурияти туман ФҲДЁ бўлимига юклатилган.

Шундан сўнг, онахонга гувоҳнома топширилди.