Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Пенсияга икки йил қолганда қисқартиришга тушдим...?

Пенсияга икки йил  қолганда қисқартиришга тушдим...? Савол: Пенсия муддатимга икки йил қолганда ишхонада қисқартиришга тушдим. Лекин қайси жойга мурожаат қилсам, бунақа нарса қонунда йўқ, деган оғзаки гапни эшитяпман. Шу тўғрими?

М. АҲМЕДОВ,
Марҳамат тумани

Жавоб: Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда эга бўлади. Шу билан бирга, ишлар ҳажмининг қисқаргани ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган 58 ёшга тўлган эркаклар (аёллар учун 53 ёш) муддатидан олдин пенсияга чиқишлари мумкин. Бунинг учун иш стажи 25 йилни ташкил этиши (аёллар учун 20 йил) лозим. Яъни, қисқартиришга тушган ходим белгиланган ёшда бўлиши билан бирга иш стажи ҳам етарли бўлиши ва ишсиз деб эътироф этилиши лозим.

Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органи томонидан қабул қилинади.