Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Президент барча маҳсулотлар учун экспорт божларини бекор қилди

Президент барча маҳсулотлар учун экспорт божларини бекор қилди      Экспорт божлари фақат қонунда белиганган махсус турдаги маҳсулотлар учунгина сақланиб қолинди.

      Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5286 сонли фармонини имзолади.

    Янги фамонга кўра, қонунда белгиланган айрим махсус турдаги маҳсулотлардан ташқари, Ўзбекистондан экспорт қилинадиган барча маҳсулотлар учун экспорт божлари бекор қилинди. Бу ҳақда Lex.Uzга таяниб Sputnik хабар бермоқда.

   Ундан ташқари экспорт билан шуғулланувчи барча турдаги корхоналар учун экспорт лицензиялари олиш тўхтатилди. Учинчидан, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот экспорти билан шуғулланувчи корхоналар учун чет элларда ваколатхоналар, савдо уйлари очиш ва уларга консигнация шарти асосида маҳсулот етказиб беришга рухсат берилди.

     Юқоридаги ўзгаришлар туфайли, олдин қабул қилинган бир қатор Президент ва Вазирлар маҳкамасининг қарорлари бекор қилинди.

    Янги қонун билан батафсил қуйида танишинг.