Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюрди
        Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманига ташриф буюргани ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди
 Зангиота туманидаги “Highway Logistics” марказида ташкил қилинган божхона бўлими, мавжуд техникалар, транспорт қатнови ва маҳсулотларни ортиш ҳамда етказиш тизими билан танишиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлашда  замонавий технологияларни қўллаш  бўйича  зарур кўрсатмалар берди.
      Бу каби логистика марказларини ҳар бир вилоятда ташкил қилиш керак, деди Шавкат Мирзиёев. Шу ерда Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини ошириш,  2018-2019 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш дастурлари тақдимоти бўлиб ўтди. 
        Президент лойиҳаларни янада такомиллаштириш бўйича мутассаддиларга тегишли топшириқлар берди. 
        Давлат раҳбари Тошкент вилоятига ташрифи давомида Янгийўл шаҳридаги “Файзли” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлди.
     Шу ерда Янгийўл шаҳринининг  Бош режаси лойиҳаси, шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дастури ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини замонавий технологиялар асосида  такомиллаштириш тўғрисида маълумот берилди.
       Янгийўл шаҳрида 86 минг 800 аҳоли истиқомад қилади. 241 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади.
    Президентга тақдим қилинган лойиҳаларда шаҳарда оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш ва янгилаш дастури, Тошкент вилоятининг  Қибрай ва Зангиота туманларида сув таъминотини яхшилаш, Чирчиқ шаҳрининг иссиқлик тизимини такомиллаштириш каби маълумотлар ўрин олган.
       Давлат раҳбари  «Файзли» маҳалласи профилактика инспектори уйида бўлди. Аҳоли билан мулоқот қилди.
     Президент Янгийўл шаҳридаги мавжуд кўп қаватли уйларни тўлиқ  таъмирлаш, 7 қаватли 12 та янги кўп қаватли уй-жой, замонавий боғ, бозор, супермаркет, кўприк қуриш бўйича мутассаддиларга топшириқ берди.
     Президентимизнинг  Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда.