Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан имзолаган фармонни ўқидингизми?

  Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан имзолаган фармонни ўқидингизми?

    Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 мартдаги қарорига мувофиқ бу йил янги тартиб асосида 28 нафар фаол қизларимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Тадбирда ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълумот берди.

   Бугунги кунда жамиятимизда хотин-қизларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, халқимизнинг кўп асрлик бой маънавий меросини асраб-авайлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматлари давлатимиз томонидан муносиб қадрланмоқда.  

       Бундан ташқари, бугун, 7 март куни Президентимиз аёлларимиз, опа-сингилларимизга қувонч улашган яна бир ҳужжат – “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёллар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди.

           Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган опа-сингилларимиз, турли вазирлик ва идоралар вакилалари тўкин дастурхон атрофида жам бўлди.

   Тадбирга мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломат аёллар, жумладан, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, Америка Қўшма Штатлари, Хитой Халқ Республикаси, Франция, Миср Араб Республикаси элчиларининг ҳам таклиф қилингани халқимизга хос бағрикенглик, аёл зотига бўлган ҳурмат-эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди.