Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

Ёш шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов 2011 йили икки йирик мусобақа – Ҳиндистонда мактаб ўқувчиларининг Осиё чемпионатида олтин ва Филиппинда ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилигида бронза медални қўлга киритган эди. 2012 йилда эса Словениянинг Марибор шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин, Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасидаги VIII Осиё чемпионатининг рапид – тезкор шахмат баҳсларида кумуш медаль билан тақдирланганидан хабардормиз. Хуллас, ҳамюртимизнинг шахмат бўйича шу кунгача эришган ютуқлари ҳақида ҳар қанча фахрланиб сўзласак кам.

Куни кеча шахмат бўйича жаҳон чемпиони, ёш халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовга Шахмат бўйича респуб­лика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган тадбирда  Президентимиз совғаси тантанали суръатда топширилди.