Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Прeзидeнтнинг Афғонистон бўйича махсус вакили БАА ва Саудия Арабистонига боради

Прeзидeнтнинг Афғонистон бўйича махсус вакили БАА ва Саудия Арабистонига боради

     2018 йилнинг 12-14 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташриф буюриши тўғрисида  Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати маълумот берди.

       БАА ва Саудия Арабистони расмийлари билан учрашувлар чоғида икки томон кун тартибига доир долзарб масалалар ва 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга тайёргарликнинг айрим амалий жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.