Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Қаловини топса қор ҳам ёнади

Қаловини топса қор ҳам ёнади

Босма нашрларга имтиёзли кредит ажратиш йўли билан қўллаб-қувватланиши энг мақбул йўл бўларди. Агар А.Юсупов таклиф қилганидай, ўз молиявий функциясидан келиб чиқиб хизмат кўрсатадиган ва оммавий ахборот воситалари учун кам фоизли имтиёзли кредитлар ажратадиган “Медиа банк” ташкил этилса, босма нашрлар қадди бир қадар тикланишига, молиявий жавобгарлик ҳисси ошишига, айниқса, туман ва шаҳар матбуотида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ижтимоий аҳволи яхшиланишига эришилган бўлур эди.

Яширишнинг ҳожати йўқ, бугун марказий нашрларда фаолият юритаётган ҳамкасбларимизга нисбатан туман ва шаҳарларда ишлаётган ижодкорлар олаётган маошларда, шароитларда жуда катта тафовут бор. Ахир марказдагилар чеккасига зар босилган диплом олмаганлар-ку! Журналис­тик савия масаласида улардан устунлик қиладиган ҳамкасбларимиз ҳам йўқ эмас.

Қоғоз, босмахона хизматлари узлуксиз ошиб бораётгани боис газетанинг иқтисодий аҳволи пастлаб бораётгани сезиляпти. Демак, газета туман ёки вилоят ҳокимлигининг барча соҳалардаги тарғибот воситаси экан, эндиликда улар таҳририят харажатининг етмай қолган қисмини қоплаши керак ва бу амалдаги қонунда ҳам белгилаб қўйилган. Айтмоқчиманки, муассис қонуний мажбуриятларини тўла бажарса, журналист замон руҳини ҳис этиб, тараққиётнинг ҳозирги босқичидаги ўз ўрнини англаб, ўткир нигоҳи, тирик, мағрур ва ҳақ сўзи билан ўқувчиси маънавий эҳтиёжини қондириш орқали уларни ислоҳотлар мақсадлари рўёби учун сафарбар эта олса, босма нашрлар ҳеч қачон ўлмайди!

Хадичахон КАРИМОВА,

“Ойдин” газетаси бош муҳаррири