Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Қандай ҳолларда 1 ойлик ҳарбий хизмат учун тўланган пул қайтарилиши мумкин?

Қандай ҳолларда 1 ойлик ҳарбий хизмат учун тўланган пул қайтарилиши мумкин? Қонунчиликка мувофиқ, пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда қайтариб берилади.

Бунда ушбу шахс ТМЭК хулосаси ва Махсус ҳисоб рақамига бадаллар ўтказиш тартиби тўғрисидаги томонларнинг имзолари қўйилган шартноманинг нусхасини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.

Мудофаа ишлари бўлими, мудофаа ишлари бошқармасидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг (пул маблағини келиб тушиши билан боғлиқ таомиллар 9 иш кунида амалга оширилади) уч кун муддатда пул маблағларини қандай тартибда тўланган бўлса шу шаклда қайтариб беради (нақд тўлаган бўлса нақд шаклда, пул ўтказилган бўлса пул маблағларини тегишли ҳисоб рақамга ўтказилади).

"Инсон ва қонун" манбасидан фойдаланилди