Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Қанликўл туманида 344 фуқаро иш билан таъминланди

Қанликўл туманида 344 фуқаро иш билан таъминланди

     Қонунчилик палатаси депутатлари, Қанликўл туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда тумандаги болалар мусиқа ва саънат мактабида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

    Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад аҳолининг ишсиз қатлами, коллеж бирувчилари ҳамда ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.

   Кўптан бери иш қидириб сарсон бўлиб юргандим, дейди «Қос жап» ОФЙ фуқароси  Гулшад Қадирова. – Бугунги меҳнат ярмаркасининг ташкил этилганлиги мен учун айни мудао бўлди. Ярмаркага ўзининг бўш иш ўринлари билан қатнашаётган туманимиздаги 2-сонли мактабгача таълим муассасаси билан шартнома туздим ва шу ернинг ўзида ишли бўлдим. Бу хабарни эшитиб уйдагиларим ҳам жуда ҳурсанд бўлди.

    Пракциямиз аъзолари билан келгусида ҳам шундай ярмаркаларни Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида ташкил этишни режамизда бор,- дейди Қонунчилик палатаси депутати Зафар Ханиязов.

   Меҳнат ярмаркаси якунларига кўра  21 фуқаро тадбиркорлик субъектларига ва 323 ишсиз фуқаро фермер хўжаликларига ишга жойлашиши учун йўлланма берилиб, банлиги таъминланди.

    Шунингдек, 54 ишсиз фуқарога соҳа мутахассислари томонидан тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиши учун тўлиқ маълумотлар берилди.

   O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати