Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

ҚАРОҚЧИЛАР ТАОМИ ёхуд сихга тортилган шохона емак

ҚАРОҚЧИЛАР ТАОМИ ёхуд сихга тортилган шохона емак Очиқиб қайтяпсиз, димоғингизга кабоб иси урилди. Сихга тортилган гўштнинг сели чўғга томиб ўз тутунига пишаётган кабобга қараб ютунмай ўтиб кўринг-чи?

 

“Шашлик” сўзи рус тилига қрим татарлардан таҳминан 18 асрда кириб келган, аммо жуда ўзгариб кетган. “Шиш” сўзи сихни англатади, “шишлик” сўзи эса “сихламоқ” маъносини билдиради. Бу таом ҳақида “Megadunyo.uz” манбаси қизиқарли маълумотларни ёзади.

 

Шашликнинг она ватани тўғрисида жуда фаол баҳслар ҳамон давом этиб келади, лекин шунга қарамай, унинг Шарқдан келган дея ҳисобланишини билишнинг ўзи жуда ёқимли. Айримлар уни туркларга оид дейдилар. Номланишдаги ноаниқлик шунга олиб келдики, турли мамлакатларда бир ҳил таомнинг номи турлича аталади.

 

Шашлик дастлаб қаерда пайдо бўлганини излашнинг фойдаси йўқ. Қадим замонларданоқ одамлар олов ёқиш усулларини ўрганиб олганларидаёқ гулҳанда пиширилган гўштни тановул қилган. Бироқ барибир бу таомнинг ватани Шарқ: Эрон, Ироқ, Ливан, Кавказ деб ҳисоблаш одат тусига кирган. Балки, айнан шарқий анъаналарга кўра бу таом доимо жуда хушбўй ва тўйимли чиққан.

 

Ҳозирги пайтда кўмир чўғларида пиширилган деярли ҳар қандай гўштни “шашлик” дейилади. Аслида шашлик – шунчаки қовурилган гўштнинг ўзи эмас, у ўзининг қонун-қоидалари ва қатъий тақиқларига эга бутун бир маросим тартиби. Шашлик кўп жойларда 18 асрдан олдин ҳам маълум бўлган, фақат у бошқача ном билан, аниқроғи “бурама” дебаталган. 16-18 асрларнинг “Шоҳона таомлар” тавсифларида таърифларида “бурама” товуқлар, ўрдаклар, гўшт ва қуёнлар тилга олиниб ўтилган.

Арманистонда шашликнинг номи “харарватс”, Озарбайжонда эса “кабоб”, Ҳиндистонда ва Покистонда “кебаб”, Туркияда“шиш-кабоб” дейилади.Гўштдан тайёрланган шу таом сихларга терилиб кўмир чўғларида тайёрланади. Ғарбда ва Америкада “бурама” таомлар “ўгирилма”га айланган, у ерда гўштни “барбекю” дея аталадиган кабоб қўрадаги панжарада пишириш одат тусига кирган.

 

Африканинг айрим ҳудудларида аборигенлар шашликни ўпка – жигардан тайёрлаб пиширадилар. Грузияда энг нозик меҳмонлар учун қуритилган ток новдасида “мтсвади” тайёрланади. Сихдаги кичик гўшт бўлакчаларини пишириш Жанубий Шарқий Осиёда: Таиланд, Малайзия,Индонезияда ҳам кенг тарқалган ва бу ерларда унинг номи “сатай” дейилади.

 

Шунингдек Лотин Америкасида ҳам шашлик тайёрлаш анъанаси мавжуд. Масалан, Бразилияда у “шураска” номини олган. Гўштнинг йирик бўлагини сихдан ўтказиб очиқ олов устида пиширилади. Устки қатлам қовурилиб бўлганидан кейин бу қатламни катта ва жуда ўткир пичоқ билан ликопчага кесиб, аниқроғи қириб олинади ва янги қатлам пишгунига қадар қовуриш давом эттирилади.

 

Япония, Хитой, Индонезияда гўшт найзачаларга ўтказилади (ўткир ёғоч таёқчалари), қиздирилган мойда қовурилади, кейин қайлага бир ботириб олиниб дастурхонга тортилади. Японияда шашликни тайёрлаш учун биринчи навбатда денгиз махсулотлари (темпора)дан фойдаланилса ҳам, японлар кўмирда жуда камдан-кам таом пиширишади.

 

 Уларнинг ҳисоблашларича кўмир ўз ичига турли ҳидларни тортиш фазилати бор,ёнганида эса бу ҳидларни у таомга сингдириб юбориши мумкин. Шу учун ҳам, японлар очиқ оловда пиширилган шашлик билан бирга албатта маринадланганзанжабилни истеъмол қиладилар – у бегона ҳидларни йўқотиб ташлар эмиш.

 

Маринадланган қўй гўштининг кичик бўлакчалари Афғонистондан Марокашгача кўп мамлакатларда тайёрланади. Француз тили кенг тарқалган Шимолий Африкада уни “брочеттес” деб аташади. Бу мамлакатлар асосан саҳроларда жойлашгани туфайли шашлик тайёрлашга кетадиган кўмир ўрнида саксовул ва шамшоддан фойдаланилади. Бундай кўмир жуда қайноқ, ёниши жуда узоқ давом этади, ҳамда ўзидан муаттар тутун таратади.

 

 Корейс таомномасида “орикогикуи”(шашлик из утки) номли таом бор. Уни тайёрлаб биртатиб кўришни Сизга ҳам тавсия қиламиз. Зираворлар, кўкатлар ва қанд толқонини сепилган ўрдакни очиқ оловда ҳам, духовкада ҳам пиширса бўлади.Гўштни пишиб етилишидан ортиқ қиздириш ярамайди, чунки бу ҳолда унинг мазаси йўқолади.

 

Венгрияда, Сакешфехирвар шаҳрида бир қалъа бор. Бир вақтнинг ўзида хайкалтарош, меъмор ва мусаввир бўлган биттаю битта одам бу қалъани икки ўн йиллик давомида қурди ва уни ўз қалбининг ягона маликаси – қаллиғига бағишланган жозибадор ҳайкалар-у суратлар билан тўлдирди. Айтилишича, жуда ҳам мазали таом – қароқчилар жаркопини шу аёлдай бошқа бирор киши тайёрлай олмас эди. Таом кавказ шашлигига ўҳшар ва у каби сихда тайёрланар экан.

 

Фақат сих найзачага жавдари нон, гўшт, дудланган думба ёғи ва яна гўшт бўлаги, сўнгра яна нон қадалар экан. Маҳаллий ошпазлар ҳозирги кунда ҳам кучли севги туфайли барпо этилган бу мислсиз қалъа – Муҳаббат қасрига ташриф буюрган туристларни “қароқчилар жаркопи” билан меҳмон қилиб келмоқдалар.

Шашлик– табиат қўнидаги дастурҳон атрофида бир йиғилиб олишга арзийдиган ягона таом. Унга ҳамроҳ бўлиб фақат янги помидор, кўмирда пиширилган сабзавотлар,кўкат, пишлоқ, зираворлар, кўк пиёз ва мусаллас хизмат қилиш мумкин. Шашликнинг мазасидан бошқа ҳеч нарсанинг мазаси ўтиб тушмаслиги керак, ундан ва фақат ундан завқланмоқ керак, шунинг учун ҳам, меҳмонлардан ҳар бири тўйиб лаззатланиши учун гўштнинг миқдори етарлича бўлиши керак.

 

Гўштни истеъмолга яроқли исталган суюқликда ивитилса бўлади. Азалий халқ усули – циркада ёки мусалласда ивитиш энг яхши усуллардан эмас. Цирка, гўштни анча юмшатишига қарамай, унинг табиий мазасини қисман бўлсада, йўқотади. Умуман айтганда, мусаллас ҳам.

 

Қрим татарлари гўштни қатиқда ивитадилар. Бундан ташқари газланган сувдан ҳам фойдаланса бўлади. Бугунги кунда бу мақсадда маёнез, кетчуп, пиво, турли шарбатлар – масалан анор шарбатини қўллаш қулай.

 

Австралияликлар шашликнинг ўткир таъмли чойда ивитади. Гўшт бўлакчаларини бир бирига жуда жип жойлаб ўтказиш керак. Кўмир қизиган бўлса, юмшоқ, пушти гўшт бўлакчалари лаққа чўғлар узра қизара бошлайди. 

Энди кабоб тайёрлаш учун зарур бўладиган масаллиқларни тўпланг. Оила аъзоларингиз, дўсту биродарларингиз билан табиат қўйнида дам олиб, ҳордиқ чиқаринг. Ёқимли иштаҳа!