Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

"Қарши" аэропорти «Ўзбекистон ҳаво йўллари» таркибидан чиқарилади

     «Қарши» аэропорти махсус компания бошқарувига берилиб, унинг ҳудудида «очиқ осмон» режими жорий этилади, деб хабар беради “Газета.uz”.

         Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси аэропортни халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига беришни кўзда тутувчи «Қарши» халқаро аэропортини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида сўз боради.

       Аэропортни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси таркибидан чиқариш режалаштирилган. Унинг ҳудудида «Очиқ осмон» режимини жорий этиш, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилиш белгиланган.

      Концепция хориж тажрибасини ўрганиш асосида 1 июлга қадар ишлаб чиқилиши лозим.