Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Қарши шаҳрида арзонлаштирилган байрамолди савдо ярмаркалари ташкил этилди

Қарши шаҳрида арзонлаштирилган байрамолди савдо ярмаркалари ташкил этилди            Ярмаркаларда 36 турдаги мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилаётгани тўғрисида uza.uz хабар бермоқда. Вилоятдаги туманлар марказлари ва Қарши шаҳрида жами 23 жойда шундай ярмарка фаолияти йўлга қўйилди. Нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳар бир ярмаркага вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими бириктирилган. Шунингдек, савдо расталарининг барчаси терминаллар билан таъминланган.

         – Ярмаркадаги барча маҳсулотлар нархи ҳамёнбоп экани байрам олдидан барчага маъқул бўлмоқда, – дейди қаршилик Рустам Холиқов. – Айниқса, гўштнинг килосини 26 минг сўмдан харид қилганим зўр иш бўлди. Давлатимиз томонидан аҳолини ўйлаб қилинаётган бундай эзгу ишлар бошида турганлардан миннатдормиз.

        Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасидан маълум қилишларича, ярмаркалар ташкил этилгандан буён 8,4 тонна картошка, 45,9 тонна пиёз, 25,2 тонна сабзи, 20,5 тонна мол гўшти, 6,4 тонна қўй гўшти,6,3 тонна товуқ гўшти ва 7,8 тонна балиқ маҳсулотлари сотилган.

       Янги йил ярмаркалари 2018 йилнинг 10 январига қадар давом этади.