Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Қатар Ўзбекистонда арзон электр энергияси ишлаб чиқариш ниятида

Қатар Ўзбекистонда арзон электр энергияси ишлаб чиқариш ниятида
Қатарнинг Redco International компанияси муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб, мамлакатимизда энергияси лойиҳаларини амалга оширишни мақсад қилган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
 
Компания раҳбари икки томонлама ўзаро мулоқотлар чоғида Сауф Раҳмон Хон бу каби муқобил лойиҳалар Озарбайжон, Покистон, Нигерия ва Қозоғистонда ҳам қўлланилганига аҳамият қаратди. Ушбу мамлакатларда ишлаб чиқарилган электр энергияси нархи – бор-йўғи 336 сўмни ташкил этгани мутахассислар томонидан эътироф этилди. 
 
Айтиш мумкинки, Ўзбекистон қайта тикланувчан ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда арзон энергия ишлаб чиқариши аҳоли, инвестор, давлат учун ҳам фойдалидир.