Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Қирғизистон бош прокуратураси Атамбоевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифини маъқуллади

Қирғизистон бош прокуратураси Атамбоевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифини маъқуллади

Қирғизистон бош прокуратураси парламент депутатларининг собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг дахлсизлик ҳуқуқини бекор қилиш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда республика бош прокурори Ўткурбек Жамшитов маълум қилди.

"Атамбоевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги бош прокуратура тавсияномаси парламентга жўнатилди", -деди у. 

Унинг сўзларига кўра, Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, даромадларни яшириш, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилишида айбдор бўлиши мумкин деб ҳисобланмоқда.

Аввалроқ Қирғизистон парламенти депутатлари собиқ президент Алмазбек Атамбоевни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича комиссия ташкил этишганди
Манба "Kun.uz" нашри.