Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Қисқа муддатга автомобиль керакми? Энди RENT-CAR бор

Қисқа муддатга автомобиль керакми?  Энди  RENT-CAR бор

         Эндиликда қисқа муддатга республика ҳудудида автомобиллардан ижарага фойдаланиш имкониятини берувчи  RENT- CAR сервиси йўлга қўйилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

        Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Президентининг яқинда қабул қилинган туризмни ривожлантиришга доир қарорлари ижроси доирасида хусусий компаниялар билан ҳамкорликда автомобилларни ижарага берувчи RENT- CAR сервисини ташкил қилиш билан боғлиқ ишлар бошланган. Ишбилармонлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, илк тажриба намуналари тайёрланган бўлиб, улар Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Хоразм ва бошқа туристик марказларда йўлга қўйилмоқда.

        RENT-CAR сервиси ёрдамида ҳайдовчисиз автомобилни қисқа яъни бир неча соатдан бир неча ой муддатга ижарага олиш имкониятидан фойдаланиш мумкин. Ижара ҳужжатларини расмийлаштириш учун пасспорт ва халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этиш кифоя.

         Мазкур хизматдан хорижлик туристлар билан бир қаторда республикамиз фуқаролари ҳам фойдаланишлари мумкин. Автоуловни 30 кунгача бўлган муддатга ижарага олиш учун нотариал расмийлаштириш ва ички ишлар идораларида рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 3 февралида қабул қилинган "Ички туризмни тезкор ривожлантиришга доир чора-тадбирлар" тўғрисидаги қарорига асосан, RENT-CAR– автотранспорт воситаларини ижарага бериш хизмати тартиб-таомилларини ишлаб чиқиб, унинг фаолиятини йўлга қўйиш ишларини амалга ошириш апрель ойининг охиригача деб белгиланган.