Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Қизил олма фойдалими ёки яшили?

Қизил олма фойдалими ёки яшили?

Қайси рангдаги олмани истеъмол қилган маъқул: қизилиними ёки яшилини? Улардан қайси бири фойдали? Қайси бирининг таркибида дармондорилар кўпроқ?

Бу ҳақда "interpress.uz" нашрида фойдали маслаҳатлар келтирилибди: 

Қизил олма яшил олмага нисбатан бирмунча ширин бўлади. Демак, унинг таркибида яшилига қараганда шакар миқдори кўп. Лекин, яшил олмада қизилига нисбатан дармондорилар кўп  бўлади. Яшил олма таркибида темир моддаси ҳам бисёр. Яшил олмалар аллергия чақирмайди. Қизил олмалар эса турли хилдаги аллергинларга сезувчан бўлган кишиларда аллергия қўзғаши мумкин.

Ёғли овқатдан сўнг яшил олма ейилса, ҳазм жараёнини осонлаштиради. Яшил олма шунингдек, тишлар кариесга чалинишининг олдини олишга ёрдам беради. Бундай олмаларни истеъмол қилиш, айниқса, қанд касалига чалинган ва ошқозонида кислота миқдори юқори бўлган одамларга фойдалидир.

Олимларнинг таъкидлашича, яшил рангли озуқалар инсон организмида саратон тўқималари пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, яшил рангли олмани истеъмол қилиш қизилидан фойдали экани маълум бўлади. Шундай экан, олма егингиз келса, чиройига учиб ўтирманг.