Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Қизиқарли маълумотлар: Норвегия мактабларида ўқувчиларга 8-синфгача умуман баҳо қўйилмайди

Қизиқарли маълумотлар: Норвегия мактабларида ўқувчиларга 8-синфгача умуман баҳо қўйилмайди Дунёда ҳосил бўлаётган йиллик чиқиндиларнинг 50 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Шу каби қизиқ маълумотлар interpress.uz сайтида эълон қилинди.

  • Япония мактабларида ошхона йўқ ва ўқувчилар бевосита синф партасида тамадди қиладилар.
  • Инсон жигари худди калтакесак думи сингари тикланиш хусусиятига эга.
  • 1990 йилдан буён дунёда 27 та янги давлат пайдо бўлган
  • 1 грамм тупроқда 100 млн.тагача бактерия бўлиши мумкин.
  • Оқ атиргул – АҚШнинг миллий гули тимсоли сифатида қабул қилинган.
  • Африкада ҳам тоғ-чанғи курорти бор.
  • Норвегия мактабларида ўқувчиларга 8-синфгача умуман баҳо қўйилмайди.
  • Мушуклар пайдо бўлганидан буён сайёрамиздаги 33 турдаги мавжудотни йўқ қилиб юборган.
  • Кўк чой таркибида қора чойга нисбатан С дармондориси икки баравар кўп. Интернетдаги YouTube каналига ҳар дақиқада 300 соатлик видео жойланади.
  • Маккажўхори Антарктидадан ташқари барча жойда ўсади.
  • Сибирь Россия ҳудудининг 73 фоизини ташкил қилади.