Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Қўнғиротда 25 нафар аёл бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

 Қўнғиротда 25 нафар аёл  бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

             O‘zLiDeP Қўнғирот туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 апрелдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини хотин-қизлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Қўнғирот туманидаги 2 сонли оилавий поликлиникада давра суҳбат ташкил этилди. 

             Авваллари ушбу касалликка кекса ёшдаги кишилар учраса, буггунги кунда ёш қизларимиз ҳам бу дардга чалинмоқда. Саратон касаллигининг келиб чиқиш сабаби аёл киши 30-35 ёшда уларда гормонал ўзгариш жараёнида, қолаверса, камқонликнинг оқибатида ҳам келиб чиқади. Шунинг учун ҳар бир аёл киши 6 ойдан оилавий поликлиникадан мунтазам тарзда тиббий кўрикдан ўтиб туриши керак.

            Тадбир давомида ушбу маҳалладаги хотин-қизларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш, уларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш, керакли тавсия ва маълумотлар бериш мақсадида 25 нафар аёл  бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

            Ўтказилган тадбир давомида хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича соҳа вакилларидан атрофлича жавоблар олишди.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши ходими