Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Қўйлиқ деҳқон бозори Тошкент шаҳридан қаерга кўчирилади?

Қўйлиқ деҳқон бозори Тошкент шаҳридан қаерга кўчирилади?

          Пойтахтнинг энг катта бозори - Қўйлиқ деҳқон бозори Тошкент шаҳридан ташқарига кўчирилади.  Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими Шопўлат Аскаров ушбу маълумотни тасдиқлади, дея хабар беради “Anhor.uz”.  Унинг сўзларига кўра, бозорни кўчиришнинг аниқ муддати бўлмаса-да, ҳозир унинг янги жойлашуви тўғрисида қарор қабул қилинмоқда.

           "Енди Тошкент вилоятида бозор кўчириладиган жой аниқланмоқда, у ерда янги павилонлар ва барча зарур инфратузилма бунёд этилади. Бу ишларни ўтган йили бошлаш режалаштирилганди. Янги бозор қуриб битказилганидан сўнг Қўйлиқ деҳқон бозори у ерга кўчирилади, унинг ёнида жойлашган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори ўз ўрнида қолади. Буюм ва қурилиш бозорлари ҳам жойида қолади", - дейди туман ҳокими.

          Шу билан бирга, илгари Тошкент ҳукумати вакиллари бутун бозорни кенг миқёсда реконструксия қилиш ҳақида эълон қилдилар.

       Бозорнинг кўчирилгандан кейин унинг ўрнига нима қурилиши ҳозирча номаълум. Бу ерда замонавий транспорт марказини яратиш мантиқан тўғри, чунки Тошкент вилояти аҳолиси шаҳар жамоат транспортига ўтиши мумкин. Эҳтимол, бу ерда "Дўстлик" метро бекатини Қўйлиқ билан боғлайдиган ер ости линиясининг биринчи бўлинмаси якуний бекати қурилади.