Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Қозоғистон ядровий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги Халқаро шартномани ратификация қилади

Қозоғистон ядровий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги Халқаро шартномани ратификация қилади
ТАСС хабарига кўра, бугун, 15 май куни Қозоғистон Мажилиси ( парламент қуйи палатаси) ядровий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги Халқаро шартномани ратификация қилишни маъқуллаган. 
 
Агентлик Мажилиснинг халқаро масалалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси хулосасидан келтирган иқтибосда ядровий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги Халқаро шартномага мувофиқ ҳар бир иштирокчи давлат ҳеч қачон ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ядровий қурол, ядровий портлатиш мосламаларини яратмаслик, синовдан ўтказмаслик, ишлаб чиқармаслик, тайёрламаслик, бошқа йўллар билан қўлга киритмаслик, тўплаб бормаслик мажбуриятини олиши айтилган. 
 
Мажилис Халқаро шартномани ратификация қилгандан сўнг ҳужжат мамлакат парламенти юқори палатаси- Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади. 
 
Маълумот ўрнида, ядровий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги Халқаро шартнома 2017 йил 7 июнда БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида имзоланган бўлиб, унинг асосий вазифаси халқаро ҳуқуқ майдонига ядровий қуролни тақиқлашни кўзда тутувчи юридик мажбуриятларни олиб киришдир. Ҳужжат 50 давлат ратификация қилгандан сўнг кучга киради. Айни вақтда Шартномани 70 давлат имзолаган, ратификация қилган мамлакатлар сони 23 та. 

ЎзА