Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ҚУЛЛИККА РОЗИ БЎЛМА!

ҚУЛЛИККА РОЗИ БЎЛМА!

160 дан ортиқ давлат одам савдосига қарши курашишга оид халқаро ҳамкорликка қўшилганига қарамай ҳар йили дунё бўйича 20 миллиондан ортиқ инсон бу иллат ортидан жабр кўрмоқда. Уларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил қилади.

Инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларидан маҳрум қилиб, қул бўлишга, ота-она, яқинларидан ажралиб тирик етимга айланишга олиб келадиган мудҳиш жиноят. Норасмий маълумотларга қараганда, дунёда 4 миллион нафарга яқин одам ҳар йили мажбурий меҳнатдан фойдаланиш учун давлатлар чегараси орқали ўтказилиб, уларнинг айримлари ушбу жиноятнинг жабрдийдаларига айланишади. Инсонлар эрки, тақдирини оёқ ости қилишдек мудхишлик бўлмаса керак. Бу инсонни  тубанлик ботқоғи сари етаклайдиган йулдир. Эркин фуқароларни қулдек сотиш, хорижий давлатларга қул сифатида жўнатиш, ёш болаларни пуллаш, органларини сотиб юбориш каби мудҳиш воқеалар... Буларнинг барчаси аянчли. Шу ўринда бир савол туғилади. Одам савдосига қарши қонуннинг қабул қилиниши жиноятга қарши курашишда натижа беряптими ?

30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни

 Бугун дунёда рўй бераётган низо ва можаролар, содир этилаётган терактлар иштирокчилари,  ҳар хил экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетаётганлар, одам савдоси қурбони бўлаётганлар ҳам асосан 19 ёшдан 30 ёшгача бўлганлардир. Афсуски, улар орасида бизнинг ёшларимиз ҳам борлиги кишини ташвишга солади. Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ва Биринчи Президентимизнинг  “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда одам савдосига қарши курашишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Қонун қабул қилингандан буён Ўзбекистонда одамларни сотиб юборишга қарши курашиш ва унинг қурбонларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базасини ташкил қилувчи асосий халқаро ҳужжатлар, жумладан, “Болаларнинг бошқа мамлакатларга ўғирлашнинг фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисида”ги Гаага Конвенцияси, “Одамлар савдосига ва учинчи шахслар томонидан фоҳишаликда фойдаланишга қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенция ва унга Якунловчи баённома, БМТнинг “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича Конвенция”сида кўзда тутилган нормаларга оғишмай  аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ноқонуний меҳнат миграциясига қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ва Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлди. Одам савдосига қарши курашиш борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракат ҳамда чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятчилик кўлами камайиб, кўплаб юртдошларимизнинг ҳуқуқлари тикланмоқда.

Қурбонга айланиш биринчи навбатда, ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмаслик оқибатида юзага келади. Ёшларимизнинг онгига болалигидан сингдириш учун уларни маънавиятли қилиб ўстириш, тарғибот тадбирларини уюштириш, жабр кўрганларнинг видеороликларини намойиш этиш, вояга етмаган, жисмоний меҳнатга лаёқатсиз фарзандларимизни чет давлатларга ишлаш учун юбормаслигимиз зарур. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун аввало, бандликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб, йигит-қизларни ўз фикрига эга, турли маънавий гуруҳларга қарши собит тура оладиган, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш орқали бундай жиноятлардан асраб қолган бўламиз.

                                                                                                                                                                                                    Садоқат РАХМАТОВА