Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Қулмон Очилов “Ҳуррият” мустақил газетасининг бош муҳаррири

Қулмон Очилов  “Ҳуррият” мустақил газетасининг бош муҳаррири

Бугун, 8 май куни Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Қулмон Очилов  “Ҳуррият” мустақил газетасининг  бош муҳаррири этиб тайинланди. Газета мухбирларининг айтишича,  Қулмон Очилов  таҳририят аъзолари билан таништирилди  ва иш фаолиятини бошлаб юборди.

Қулман Очилов 1957 йили Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган. 1983 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факултетини тамомлаган. 1999 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган. “Жайдари фалсафа”, "Сой соҳили" каби ҳикоялар тўплами билан китобхонлар меҳрини қозонган.

Таниқли журналист муқаддам республикамизнинг нуфузли газеталарида ҳамда Ўзбекистон ахборот агентлиги (ЎзА)да ҳам фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Қулман Очилов янги вазифага қадар "Правда востока" газетасида ишлаб келаётган эди.