Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

ҚУТЛОВ: 60 ЧЕГАРА ЭМАС!

ҚУТЛОВ: 60 ЧЕГАРА ЭМАС! Умрнинг дарёга менгзалиши бежизмас. Халқона ибора билан айтганда, бир киприк қоққунчалик фурсат оралиғида одам боласи ҳаётнинг қай бир синов-имтиҳонларидан ўтади. Гоҳ енгади, гоҳ енгилади. Ёшингиз бир жойга етганида эса ортга қайрилиб қарайсиз ва армонга айланган йиллар кинотасмаси каби кўз олдингиздан ўтаверади. Ана шунда...

Куни кеча ўзининг қутлуғ 60 ёшини ёруғ юз билан қаршилаган қадрдонимиз – жонкуяр, фидойи инсон O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Тўлқинжон Файзиевнинг кўнг­лидан ҳам ана шундай ўйлар кечганига шубҳамиз йўқ. Нега десангиз, у ўттиз йилки, сиёсий фаолият билан машғул, ўн бир йилдан бери эса партиямизнинг етакчи вакилларидан бири. Муболағасиз айтиш мумкин, Тўлқин акани Тошкент вилоятидаги ҳар бир O‘zLiDeP аъзоси танийди, билади. Айтишга осон, сиёсий партиялар ўртасидаги рақобат йил сайин кучайиб бораётган бугунги даврда ўз маслакдошлари, жумладан, электорат аъзолари кўнглига йўл топиш, уларни қийнаётган ташвиш-муаммоларни имкони борича ижобий ҳал этишдек машаққатли вазифани уддалаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Шу маънода Тўлқинжон Файзиевнинг сиёсий етакчилик, ташкилотчилик бобидаги бой тажрибалари бошқаларга ибрат бўлишига ишончимиз комил.

Камтарин, талабчан ва яна қатор ибратли фазилатлар соҳибининг қутлов тадбири ниҳоясида айтган ушбу самимий эътирофи юракларни ҳаяжонга солди: “Мен ўзимни ота-онамнинг ёлғиз фарзандиман, деб ўксинардим, тақдирнинг сийловини қаранг: ёнимда,  мени ҳар қандай вазиятда қўллайдиган, қадрлайдиган жондай азиз ака-укаларим, опа-сингилларим, партиядошларим бор экан, кучимга куч, ёшимга ёш қўшилаверади. Барчангизга таъзим қиламан!”

Бизнинг ҳам ниятимиз шундай: юрт, халқ манфаати йўлидаги эзгу, хайрли ишларингиз бароридан келсин, олтмиш ёш чегара эмас, ҳамиша олдинда юраверинг!

ТАҲРИРИЯТ