Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Республикамизда биринчи марта Экобозор (Ecobozor) лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Республикамизда биринчи марта Экобозор (Ecobozor) лойиҳаси амалга оширилмоқда.
       Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида (Чимган чорраҳаси, эски трамвай депоси ўрнида) 12 гектар майдонда барпо этилаётган мазкур янги типдаги савдо-сотиқ мажмуасида айни кунларда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
 
   Хўш, аҳоли ўртасида катта қизиқиш уйғотаётган мазкур лойиҳа нимаси билан мавжуд бозорлардан фарқ қилади, янгилиги, афзаллиги нимада? Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида лойиҳа ташкилотчилари билан боғланганимизда "Экобозор супермаркет ҳамда деҳқон бозорининг уйғунлашган шаклидир" – дея содда қилиб изоҳ беришди. 
 
    Бунда қишлоқ хўжалиги ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига 3 мингта савдо-сотиқ жойлари ижара шартномаси асосида берилиб, юқори сифатли мева-сабзавотлар, кўкатлар, сут, нон ва гўшт маҳсулотлари, ичимликлар, қандолат муҳсулотлари пишириқлар ва яна шунга ўхшаш кўплаб маҳсулотлар сотуви амалга оширилади. Шунингдек, экобозор ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, 400 та автомобиллар учун турар жой бунёд этилади. 
 
    Умумий майдони 10 минг квадрат метрдан ошиқ бўлган усти ёпиқ, кенг ва ёруғ савдо залида харидор ҳамда сотувчилар учун керакли барча қулайликлар яратилади. Маҳсулотнинг сифатини назорат қилиш имкони яратилиб, аҳоли сифатли озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминланади. Кенг турдаги маҳсулотлар харидорга танлаш ҳамда аҳолимиз харид қилиш маданиятига мос тарзда савдолашиш имкони яратилади. Барча турдаги маҳсулотларнинг бир жойдалиги ортиқча оворагарчилик туғдирмайди. Савдонинг ушбу бутунлай янги тури яъни ишлаб чиқарувчи билан харидорнинг тўғридан тўғри муносабатга киришиши нархларнинг асоссиз ошишидан ҳимоялайди. 
 
    Экобозор концепцияси мамлакат иқтисодиётининг агросаноат секторини ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Шунингдек, лойиҳанинг ишга туширилиши мингга яқин доимий иш ўрни яратади. 
 
     Лойиҳа ташкилотчиси "GRADIENT" хусусий фирмаси масъул ходимларидан олинган маълумотга кўра, 16 декабрь куни Чилонзор туманида ҳам тажриба тариқасида кичик экобозор очилган ва фаолият юритмоқда... 
 
      Одатий озиқ-овқат бозорлари ва супермаркетлардан сезиларли даражада фарқ қилувчи мазкур лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида Ўзбекистонда янги шаклдаги экобозорлар тармоғи яратилади. Келгусида экобозор лойиҳасини Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириш режалаштирилган.
 
      Объектнинг очилиши баҳорнинг илк куни – 1 мартда очилиши режалаштирилмоқда.