Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Рио-де-Жанейродаги Олимпия иншоотларининг ҳозирги хароб аҳволи

Рио-де-Жанейродаги Олимпия иншоотларининг ҳозирги хароб аҳволи

Чиқиндилар, лой ва бутунлай харобазор. Олимпия ўйинларидан олти ой ўтиб, Рио-де-Жанейродаги йирик спорт иншоотлари жуда аянчли аҳволда: машҳур “Маракана” стадиони хароб ҳолатда, сузиш бассейнлари қуриб қолган, гольф майдони эса лойга тўла. Бу ҳақда UzReport хабар беради.


Қуйида Риодаги машҳур спорт объектларининг ҳозирги аҳволи тасвирланган суратларни тақдим этамиз.

 


1 миллион долларлик қарзи туфайли харобазорга айланган машҳур “Маркана” стадиони. 

 
Олимпиададан сўнг ташландиқ жойга айланган гольф майдони. 

Ҳаммасидан ҳам “Маракана” стадионининг аҳволи аянчли. Қуртлар майсаларни еб тугатган, ойналар синдириб ташланган, томошабинлар ўриндиқлари эса юлиб олинган ва синдириб ташланган. Январь ойи охирида маҳаллий электр энергия компанияси стадионни жуда ҳам катта миқдордаги қарзлари туфайли чироқларсиз қолдирди.

Бундан ташқари, стадион бир неча бора жиноятчилар томонидан ҳужумга учради. Ўғрилар бу ердан ўт ўчириш қурилмалари, ичаклар, телевизорлар ва шарафига арена номланган журналист ҳамда ёзувчи – Марио Фильянинг бронза ҳайкалини ўмариб кетишди.

 
“Маракана” стадиони.

 

Стадионнинг бу аҳволга тушишида ўғриларнинг “хизмати” катта бўлди.

 

Стадиондаги юлиб олинган ўриндиқлар.

 
“Маракана”даги захира ўриндиғи.

 

Сув спорти турларига мўлжалланган ҳовуз қуриб қолди ва машғулотлар учун яроқсиз ҳолга келди. Икки арена, теннис маркази ва велодром ҳам харобазорга айланган.

 
Сув стадиони ичкарисидаги вазият.


Сув стадиони ичкарисидаги вазият.


Спорт иншоотлари етарли даражада ўйинчиларни жалб эта олмаганлиги, Олимпия қишлоғидаги турар-жойлар эса маҳаллий аҳоли учун қимматлик қилгани учун хароб ҳолатга келди.






Олимпия боғи. 
 


Бразилия спорт вазирлигидан маълум қилишларича, спорт объектлари жисмоний шахсларнинг ўзаро келишуви асосида қурилган. Бироқ сиёсий инқироз ва мамлакатда ҳукумат ўзгарганидан сўнг келишувлар ўз кучини йўқотди.

 

Болалар иншоотлардан ўйин майдонлари сифатида фойдаланмоқда.


Февраль бошида Олимпия волейбол стадионида мусобақалар бўлиб ўтди. Ўйинни томоша қилишга келган ишқибозлар Олимпия боғининг ҳолатидан даҳшатга тушиб, уни давлат пулларининг ҳавога сочиб юборилиши, деб аташди.



Маълумот учун, Рио-де-Жанейрода Олимпия ўйинлари 2016 йилнинг 5-21 август кунлари бўлиб ўтганди...