Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ромитан туманида ногиронлиги бўлган фуқароларга совға-саломлар улашилди

Ромитан туманида ногиронлиги бўлган фуқароларга  совға-саломлар улашилди

           O`zLiDeP Ромитан   туман Кенгаши  ва махаллий тадбиркорлардан   Бобир Азимов,  Байрам Муротова,  Ҳусен Жумаев ва бошқа бир қатор соҳа ходимлари томонидан  бу йилги  Наврўз байрами  арафасида ҳудуддаги   Қахрамон  маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли   Сараён, Сиёкон, Устолар , Ҳавлогарон, Қаҳрамон қишлоқларида  ҳамда  туман марказидаги  Истиқлол кўчасидаги ҳовли –жойларда   истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган   Азиза Акрамова, Нодира Икромова, шунингдек эхтиёжманд  ва ўзгалар ёрдамига мухтож фуқаролардан  Шарифа Самиева, Зубайда  Мансурова,  Сайёра Бақоева,  Розия Абдуллаева,  Шарофат Ахматова,  Фотима Жумаева,  Гулбахор Азимова,  Нусха Рахматова, Зайнаб Ҳакимова, Шамсия Мустафоева,  Гулбиби Бозорова, Матлаб Мухаммедова, Руқия  Камолова,  Назокат Маъмурова , Зебо Жумаева,  Ҳабиба Қобиловаларнинг хонадонларида бўлиб, уларга совға-саломлар улашдилар.

            Бухоро шахридаги  7-А   Жомий сайлов округидан халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган  Нодир Ҳамдамов, шаҳар Кенгашидаги  O`zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби  Зарифа Сафарова  ва  бошқа бир қатор  маслакдошлар ва тадбиркорлар томонидан ҳам  вилоят марказининг  Мустақиллик, А.Жомий  ва  А.Сомий кўчаларидаги хонадонларда истиқомат қилувчи   ногиронлиги бўлган шахслардан   Фароғат Расулова, Малоҳат  Бафоева, Шарифа Ғуломова, Махфират  Бўронова, Ҳалима  Жумаевалар  ҳолидан хабар олиниб, уларга   моддий ва молиявий кўмак берилди.

      Вилоятнинг  бошқа бир қатор  шаҳар ва туманларида  ҳам яшариш  ва яшнатиш  фасли –Наврўзи олам муносабати билан  худди  шундай савоб ва хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

                                                                            Асхор Истамов,

                                                                                                                                   «ХХ1 аср» мухбири