Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Россияда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар нафақа олиши мумкин

Россияда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар нафақа олиши мумкин

Россияда қонуний ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар муайян нафақа тўловини олиши мумкин.

Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин "Известия" газетасига берган ахборотига таяниб "Turon24" манбасининг хабар беришича, Ўзбекистон ва Россия истиқболда нафақа бўйича битимни имзолаши мумкин.

"Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ўртасида ижтимоий-меҳнат соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Вазир Максим Топилиннинг айтишича, истиқболда икки мамлакат меҳнат муҳожирларига нафақа тўлаш ҳақидаги келишувга эришиши мумкин. Топилиннинг таъкидлашича, гап Россияда қонуний ишлаётган ва муайян тўловларни амалга оширган ўзбекистонлик муҳожирлар нафақага даъвогар бўлиши мумкинлиги ҳақида кетяпти.

Шунингдек, ўзбек томони Россияга ишлашга кетаётган муҳожирларга мамлакатнинг ўзида Россияда ишлаш рухсатномаси ва патент берувчи махсус марказларни тузиш таклифи билан чиққан.", – дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, ташриф давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳамда Россия Меҳнат ва бандлик масалалари бўйича федерал агентлик (Росмеҳнат) раҳбари Всеволод Вуколов томонидан биргаликдаги ишчи гуруҳини ташкил этиш тўғрисида Қарор ҳам имзоланган.

Ишчи гуруҳ Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун уюшган тартибда йиғиш ва жалб қилиш ҳақидаги ҳукуматлараро битимни амалга оширади.