Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Россияда президентлик кампанияси бошланди

Россияда президентлик кампанияси бошланди           Марказий Сайлов Комиссияси раиси Элла Памфилова Комиссия йиғилишида бу ҳақда маълум қилди, деб ёзади ТАСС бераётган хабарга таяниб Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

        “Сайловни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича барча тайёргарлик кўрилди”, деди Э.Памфилова.

         Сайловда кимлар иштирок этмоқда?

         Айни пайтда 23 нафар номзод Марказий Сайлов Комиссиясига сайловда иштирок этиш учун ариза топширган. Улар орасида Россиянинг амалдаги Президенти Владимир Путин ҳам бор. Тўртинчи бор сайловларда иштирок этаётган Путин ўзининг олдинги иштирокларидан фарқли равишда бу гал мустақил номзод сифатида қатнашади.

         Кампания бошлангунга қадар “Яблоко” партиясининг асосчиларидан бири Григорий Явлинский ва Либерал Демократик Партия етакчиси Владимир Жириновский сайловларда иштирок этишларини маълум қилишган эди. Шунингдек, Тадбиркорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Президент ҳузуридаги вакил Борис Титов (“Роста” партияси), сиёсатшунос, Ижтимоий технологиялар маркази раҳбари Андрей Богданов, тележурналист Ксения Собчак, “Женский диалог” партияси етакчиси Елена Семерикова, тадбиркор Сергей Полонский, қўшиқчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Екатерина Гордонлар ҳам бор.

         Президентлик сайловларида КПРФ ва “Справедливая Россия” партиялари ҳам иштирок этади. КПРФ Марказий Комитети раиси Геннадий Зюгановнинг қайд этишича, партия етакчиси сифатида сайловларда иштирок этишга доим тайёр. Бироқ ушбу масала юзасидан қарорни партия съезди қабул қилади.

         "Справедливая Россия" етакчиси Сергей Миронов партия вакиллари Путиннинг сайловдаги иштирокини ижобий баҳолаётганини маълум қилган. Шу боис яқин орада партия Путин фойдасига сайловларда иштирок этишни рад этиши мумкин.

     Россияда президентлик сайловлари 2018 йилнинг 18 мартида ўтказилади.