Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасида учувчисиз авиация батальони пайдо бўлди

Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасида учувчисиз авиация батальони пайдо бўлди

Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасида учувчисиз авиациянинг биринчи батальони ташкил этилди. Бу ҳақда Россия Марказий ҳарбий округи матбуот маркази хабар тарқатди. Таъкидланишича, ушбу қадам мотоўқчилар ва артиллериянинг жанговар салоҳиятини ошириш имконини беради. «Орлан» учувчисиз авиация мажмуаси батальоннинг асосига айланди.

«Учувчисиз авиация ҳаво разведкаси сифатини сезиларли даражада яхшилайди. Унинг ёрдамида 120 километргача масофага реал вақт режимида амалга ошириладиган ўқ узишни аниқроқ созлаш мумкин бўлади», - дея қайд этилган Марказий ҳарбий округ хабарида.

«Орлан» учувчисиз мажмуаси иқлим шароитларидан қатъий назар, энг ноқулай бўлган жойларда ҳам разведка қилиш имконини яратади. Улар тўхтовсиз равишда 15 соатгача ишлаши мумкин.

«Кўп функционал мажмуа ёрдамида бир вақтнинг ўзида тўртта учувчисиз қурилмани бошқариш мумкин. Шунингдек, тизим фойдали юкларни назорат қилиш учун 30та операторга локал тармоқни яратишга қодир», - дея қўшимча қилди Марказий ҳарбий округ вакиллари.

Бундан олдин, Сергей Шойгу Душанбега келгани, Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини янги қуроллар билан таъминламоқчи экани хабар қилинганди.

Манба: "Кun.uz" нашри.