Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Салим Ашуров Президент Администрациясида ОАВ бўйича шўъба мудири бўлди

Салим Ашуров Президент Администрациясида ОАВ бўйича шўъба мудири бўлди

Шоир Салим Ашуров Президент Администрацияси оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда "Turon24" манбаси хабар тарқатди.

"Шунингдек, Баҳодир Юнусов мазкур шўъбанинг бош консультанти, Элбек Долимов эса шўъбанинг етакчи консультанти лавозимига тайинланган.

Салим Ашур узоқ йиллар "Туркистон" газетасида бош муҳаррир лавозимида ишлаган. Кейин эса Президент девонида масъул лавозимларда фаолият олиб борган", – дейилади хабарда.

Маълумот учун айтиш керак, Баҳодир Юнусов бундан аввал кўп йиллар давомида Ўзбекистон МТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, сўнг Вазирлар Маҳкамасининг департаментларидан бирида ҳам ишлаган. 2017 йилда МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Элбек Долимов эса Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирилиги матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.