Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Саломатлик ҳимоячилари

Саломатлик ҳимоячилари

Ёз келиши билан болаларимиз орасида турли касалликларга чалиниш ҳолатлари кўпаяди. Кимнидир қуёш урган, кимдир мумкин бўлмаган сувда чўмилган, яна кимдир ювилмаган мева еб дизентерия бўлиб қолган... Эътибор бериб қаралса, буларнинг кўпчилигига гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлишини кўриш мумкин. 


Ана шундай нохуш холатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Учтепа маҳаллий кенгаши томонидан “Биз соғлом турмуш тарзи тарнафдоримиз” шиори остида мактаб ва коллеж ўқувчилари учун 3 кунлик ўқув семинари ташкил этилди.

 Ўқув машғулотлари давомида иштирокчиларни тозалик қоидаларига ўргатиш билан билан биргаликда шифокор Гулноза Маҳмудова сил касаллиги, туман тиббиёт бирлашмаси ходими Нодира Маҳкамова қандли диабет, ёд танқислиги касаллигиклари ҳақида маълумот берди. Болажонлар касалликка чалинмаслик учун нималарга риоя қилиш лозимлигини билиб олишди.

Семинар давомида кўнгилли ёшлардан иборат “Саломатлик ҳимоячилари” номидаги клуб ташкил қилинди. Энди клуб аъзолари ўз билимларини бошқа тенгдошлари билан ўртоқлашади. Натижада, соғломлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилади.

                                                                                                                                                                                      Чарос ЁҚУБОВА