Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Самарқанд – Туркистон халқаро автобус қатнови ишга туширилди

Самарқанд – Туркистон халқаро автобус қатнови ишга туширилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автобус қатновлари сони яна биттага кўпайди.
 
Ўзбекистон ва Қозоғистон янги Самарқанд – Туркистон халқаро автобус қатновини ишга туширди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
 
Рейслар ҳар куни соат 18:00да “Олтин Ўрда” автовокзалидан “Самарқанд” автовокзалигача қатнайди. Чимкент, Гулистон ва Жиззах шаҳарларида тўхташ жойлари бор.
 
Ушбу йўналишнинг очилиши Ўзбекистон ва Қозоғистонга сайёҳлар оқими ошишига ёрдам беради.
 
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 10 декабрида Туркистон – Тошкент автобус қатнови йўлга қўйилган эди.
 
Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар орасида ўндан ортиқ халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилди. Улар орасида Чирчиқ – Олмаота, Тошкент – Хўжанд, Тошкент – Олмаота, Тошкент – Чимкент, Самарқанд – Панжакент, Андижон – Ўш, Тошкент – Нижний Новгород, Термиз – Душанбе, Фарғона – Хўжанд, Тошкент – Бишкек, Фарғона – Ўш, Тошкент – Иссиқ кўл, Тошкент – Туркистон ва бошқалар бор.