Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Самарқандда чет эл сармоядорлари иштирокида 291 та корхона фаолият юритмоқда

Самарқандда чет эл сармоядорлари иштирокида 291 та корхона фаолият юритмоқда

Бугун 23 май куни Самарқанд шаҳридаги “Садаф” тантаналар залида “Ўзбекистон Саноат инфратузилмаси 2018” иккинчи халқаро кўзгазмаси иш бошлади. Бундай кўргазманинг айнан Самарқандда ўтказилаётгани бежиз эмас. Чунки, азалдан Буюк Ипак йўлидаги чорраҳада жойлашган бу замин бугун ўзининг ана шу қимматини янада оширмоқда. Ҳозирда вилоят ҳудудида 400 та замонавий саноат корхоналари фаолият юритаётган бўлиб, шундан 47 таси йирик корхоналардир. Биргина Самарқанд шаҳрида Хитой, Россия, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Эрон, АҚШ ва Германия сармоядорлари иштирокида 291 та корхона фаолият юритмоқда. Айтайлик ўтган йили 259 та корхона томонидан 194 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Кўргазма ташкилотчиси хисобланган “Kongress Servis” МЧЖ вакилларининг маълумотларига кўра, 3 кун давом этиши белгиланган тадбирда тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, қурилиш ҳамда тикув ишлаб чиқариш йўналишларини қамраб олган. Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад  саноат салоҳиятини ривожлантириш, хорижий тадбиркорларни кенг жалб қилиш, маҳаллий ва ҳалқаро муносабатларни мустаҳкамлашдир. Яна бир жиҳати хорижий компанияларнинг кенг иштироки мазкур тадбир нуфузини янада оширмоқда.

 Тантаналар залида замонавийлик ва қулайликни уйғунлаштириган павилиьонлар ташкил этилиб, унда тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, қурилиш ва тикув ишлаб чиқаришга оид энг сўнгги ускуналар, жиҳозлар ўрин олди.

Эътиборли жиҳати тадбир бошланганданоқ барча бўлимлар иштирокчилар билан гавжум бўлиб кетди.

– Биз 100 хилдан ортиқ саноат тикув машиналарининг замонавийларини олиб келганмиз,-дейди Хитойнинг “BAOYU” компанияси Ўзбекистондаги вакили Аббос Дуржонов.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, кўргазмада жаҳоннинг 17 та мамлакатидан 30 дан ортиқ компаниялар иштирок этди. Австрия, Белгия, Германия, Исроил, Италия, Россия, Франция, Япония шулар жумласидандир. 

Муҳаббат РАВШАНОВА,

“XXI asr”   мухбири