Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Самарқандда трамвай йўлидан чиқиб кетиб, автобусга урилди

Самарқандда трамвай йўлидан чиқиб кетиб, автобусга урилди

8 июнь куни саот 17:00 ларда Самарқанд шаҳрида ҳаракатланаётган трамвай йўлидан чиқиб кетди. Шаҳарнинг Сартепа-Темирйўл вокзали йўналиши бўйлаб қатновчи 1-трамвай Сартепа массивида ўз йўлидан чиқиб кетган ва ўзи билан бир йўналишда кетаётган 4-автубусга бориб урилган.

Воқеа жойидан олинган суратни Kun.uz ўқувчиси таҳририятга юборди. Воқеа оқибатида жабрланганлар бўлмагани айтилмоқда. Самарқанд шаҳрида иккита трамвай линияси мавжуд бўлиб, улардан бири айнан Сартепа-Темирйўл вокзали йўналишида қатновчи 1-йўналишдаги трамвай йўлидир.

Асосан кўп қаватли уйлардан иборат ва аҳоли зич жойлашган Сартепа массивида трамвайнинг бошқа турдаги уловлар билан тўқнашиши биринчи марта содир бўлмаяпти. Бунгача ҳам 1-трамвай автобус машина ва ҳатто бошқа бир трамвай билан урилиб кетганди.