Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Самарқандда "яшил" йўлак орқали 30 млн. сўмлик тиббий буюмлар олиб ўтилиши олди олинди

Самарқандда

Самарқанд халқаро аэропортига “Домодедово-Самарқанд” йўналишидаги 606-рақамли авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси О.Ш. “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишида махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар бор йўқлиги оғзаки сўралди. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтганидан сўнг унга тегишли бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида текширилди.

Натижада сумка ичидан 29.800 000 сўмлик 12 турдаги тиббиёт соҳасида фойдаланиладиган товарлар ва iPhone 5S уяли телефон борлиги аниқланиб, божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.

Суд мажлисида фуқаро О.Ш. ўз кўрсатмасида бу каби товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда меъёрий чекловлар борлигини билмаганлигини, бу ҳолатни бошқа такрорламаслигини, қилмишидан пушаймон эканлигини айтиб, енгил жазо беришларини сўраган.

Суд фуқаро О.Ш.ни қилмишини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари мавжуд эмас деб ҳисоблаб, унга нистабан жазо тайинлашда вақтинча ҳеч қаерда ишламаслиги, қарамоғида икки нафар фарзанди борлиги, оиласида ягона боқувчи эканлиги, оилавий шароити ва моддий аҳволини инобатга олган ҳолда тегишли қарор чиқарди.

Унга кўра фуқаро О.Ш. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22719-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, суд қонуннинг инсонпарварлик принципини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан маъмурий жавобгарликдан озод этди.

Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган ҳамда тегишли экспертиза хулосасига кўра тиббий амалиётда фойдаланишга таъқиқланган 12 турдаги тиббиёт соҳасида фойдаланиладиган товарлар тегишли тартибда йўқ қилинди ва iPhone 5S уяли телефони давлат фойдасига мусодара қилинди.

Шу ўринда оддий ҳақиқат: қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди.

 

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

Тел:90 603-08-85