Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Самарқандни ҳаво шарида томоша қилганмисиз?

Самарқандни ҳаво шарида томоша қилганмисиз? Кеча, 21 апрель куни Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида бундай ҳаво шарларининг бир нечтаси самога кўтарилди. 

 

 Самарқанд осмони ҳаво шарлари билан қопланди.  Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,  тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон аеронавтика федерацияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ҳаво шарлари ёрдамида сайёҳлар Самарқанд шаҳри устидан осмону фалакка кўтарилади ва улар ярим соат давомида шаҳар бўйлаб 100 метр баландликдан бутун шаҳарни томоша қилишлари мумкин бўлади.  Бу эса сайёҳларга ажойиб фотосуратлар олиш ва яхши вақт ўтказиш имкониятини тақдим этади.

Маълумот ўрнида, мутасадди ташкилот вакиллари ва шаҳардаги сайёҳларнинг кўпчилиги ушбу манзарани кўриш учун ташриф буюрди. 
Манба: "Qalampir.uz"

 

Икром Раҳмон