Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Саудиялик аёлларга нималар таъқиқланган?

Саудиялик аёлларга нималар таъқиқланган?

Саудия Арабистонида ҳукумат судларга ёзма хабар орқали аёлларни ажрим тўғрисида хабардор қилиш талабини қўйди. Бундан буён эркаклар аёлини огоҳлантирмай, у билан никоҳини бекор қила олмайди.

Қуйида "interpress.uz" нашрида келтирилган маълумотларни ўқинг.

Ушбу қарор аёлларнинг ўз турмуш мақоми ҳақида тўла бохабар бўлиши ва алиментга эга бўлиш каби ҳуқуқларини муҳофаза қилишига хизмат қилади.

Шу пайтгача кўплаб саудиялик аёллар турмуш ўртоғининг яширинча никоҳни бекор қилганидан шикоят қилиб келганлар, деб хабар беради Би-Би-Си радиоси.

Хўш, бугунги кунда саудиялик аёлларга нималар таъқиқланган? Ҳозирда уларга турмуш ўртоғи ёки эркак маҳрам рухсатисиз қуйидагиларни амалга оширишга рухсат йўқ:

  • Паспорт олишга ариза бериш;
  • Чет элга сафар қилиш;
  • Турмушга чиқиш;
  • Банк ҳисоб рақами очиш;
  • Алоҳида бизнес бошлаш;
  • Қамоқхонани тарк этиш.