Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Саховатдан улуғ ҳиммат йўқ

Саховатдан улуғ ҳиммат йўқ

Ургут  ногиронлар учун мўлжалланган мурувват уйида руҳий асаб касаллиги туфайли биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони  бўлган ва васийликка олинган 18 ёшдан ошган беморлар даволанади. Халқаро ногиронлар куни муносабати билан муассасада ўтказилган тадбирда O‘zLiDeP фаоллари, партиядан сайланган депутатлар, сахийқалб тадбиркорлар иштирок этишди.

– 450 ўринли муассасамизда бугунги кунда 446 нафар юртдошимиз даволаняпти, – дейди мурувват уйи директори Бунёд Муртозаев. – Аввало, давлатимиз яратиб берган барча шарт-шароитлардан мамнунмиз. Табиийки, бу дунёда кўнгил олишдан улуғроқ хайрли иш йўқ, аслида. Шу маънода, бу ерда даволанаётган ҳар бир бемор биз учун қадрдон, юрагимизга яқин.

Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ногиронлар учун  бир қатор қулайликлар яратишга қаратилганини алоҳида таъкидлаш керак, – деди тадбирда сўзга чиққан Самарқанд шаҳридаги 16-давлат нотариал идорасининг катта нотариуси, вилоят Кенгаши депутати Толиб Эшмонов. – Ушбу ҳужжатда белгиланган муҳим вазифаларнинг мазмун-моҳиятини ижтимоий муҳофазага муҳтож одамлар ҳамда аҳоли ўртасида тарғиб этиш мақсадида жойларда бир қатор тадбирлар ҳам ўтказяп­миз. Эътиборлиси, бундай учрашув, жонли мулоқотлар кўнгли ярим ҳамюртларимизнинг хонадонларида, улар даволанаётган муассасаларда ташкил этилаётганидир. Тадбиркорларимиз эса эҳтиёжмандларга  ёрдам қўлини чўзишга доимо тайёр. Мана бугун биз билан саховатли  тадбиркорларимиздан  Мавлон Оқилов, Талъат Жабборов, Санжар Ғаниевлар ҳам қўлларидан келгунича ҳиммат кўрсатишди.

– Бизларга берилаётган имтиёзлар турмуш тарзимизнинг янада яхшиланишида катта аҳамиятга эга бўляпти, – дейди иккинчи гуруҳ ногирони Қодир Тожиев.  –  Ёшим 80 да.  Мана бугун  биз даволанаётган мурувват уйига байрам баҳонасида кўнглимизни шод этгани келган партия вакиллари ҳамда қўли очиқ ишбилармонларни дуо қилиб ўтирибмиз.

А. САТТОРОВ

Суратни

Жаббор НАБИЕВ олган.