Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Сайёр қабул: Бўз-сув МФЙдаги мурожаатлар ўрганилди

  Сайёр қабул: Бўз-сув МФЙдаги мурожаатлар ўрганилди

            O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан сайёр учрашувнинг навбатдагиси Тошкент вилояти Зангиота тумани “Бўз-сув” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги 16-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди.

           Сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси томонидан ўрганиш давомида аниқланган муаммолар айтиб ўтилди. Жумладан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, кўчаларни ёритиш ва йўл усти қопламаси (асфальт) билан боғлиқ масалалар, табиий газ босимидаги мавжуд 30 дан зиёд муаммолар ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.

         – Ўтказиб келинаётган очиқ мулоқотлар давомида аҳоли томонидан бўлаётган мурожаатларни яна бир бор таҳлил қилиш ва фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиш имконини беряпти, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Санжар Эвадиллаев. – Бугунги сайёр қабулда ҳам мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, уларга қонунан ёндашиш, пировардида ижтимоий адолатни қарор топтиришга хизмат қилиш, бу масалада ҳар бир раҳбар ва мансабдор шахс чуқур масъулият ҳис этиши зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

            Сайёр қабулда мавжуд ечимини кутаётган муаммоларни ҳудуддаги сектор солиқ инспекцияси раҳбарига йўл харитасига кирмай қолган мавжуд муаммоларни туман ижроия ҳокимлиги ва уни мутасаддиларига  депутатлик сўровларини юбориш ҳамда унинг жамоатчилик назоратини O‘zLiDeP Зангиота тумани Кенгашидан сайланган депутатлар зиммасига юклашга келишиб олинди.

 А.ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати