Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Сергелида 96 та тадбиркорлик субъектларига бўш ер майдонлари ижарага берилган

Сергелида 96 та тадбиркорлик субъектларига бўш ер майдонлари ижарага берилган

           Сергели туман Кенгаши O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ва ўз ишини бошламоқчи бўлган ёш тадбиркорлар томонидан Тошкент шаҳар Сергели туманидаги “Сергели кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонасининг иш фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида учрашув ташкил этилди.  

           Мулоқот жараёнида Давлат унитар корхонаси раҳбарияти томонидан, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 29 майдаги қарорига асосан “Sergeli kichik sanoat zonasini boshqarish direksiyasi” корхонаси ташкил этилиб, бугунги кунда 96 та тадбиркорлик субъектларига 70,0 минг кв.метр бино-иншоотлари ва 3,0 минг кв.метр бўш ер майдонлари ижарага берилганлиги, шу тариқа 2 536та янги иш ўринлари яратилиб, улар  томонидан мебель ва қоғоз ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари, фармсаноат тизими бўйича, нефть-кимё ва текстиль соҳалари, маиший техника, резина ва чармдан пойафзал маҳсулотлари ҳамда ҳар хил турдаги хизмат кўрсатиш борасида фаолият олиб бораётганлиги таъкидлаб ўтилди.

           –Олдимизда қиладиган ишларимиз кўп, бугунги кунда бизнинг маҳсулотларимиз ички бозорларимизда харидоргир бўлмоқда, бирдан бир мақсадимиз уларни жаҳон бозорига олиб чиқиш, – деб таъкидлаб ўтди “Nodira tekstil” масъулияти чекланган жамияти  раҳбари А.Тангриев.

 

Ҳаётхон КУЧКАРОВА,

Халқ депутатлари Сергели туман

Кенгаши депутати