Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Сергелидаги арзон уй-жойлар қурилаётган ҳудудда чиққан ёнғин натижасида бир киши ҳалок бўлди

Сергелидаги арзон уй-жойлар қурилаётган ҳудудда чиққан ёнғин натижасида бир киши ҳалок бўлди

Бугун, 12 июль куни Сергели туманидаги қурилиш участкаси ҳудудида автокран ёниб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Қайд қилинишича, соат 11:49 да Сергели туманида 8-сонли арзон уй-жойлар қурилиш майдонида ишлаётган автокранда ёнғин чиққан. Ёнғинга юқори вольтли электр ўтказгич ва кран ўртасидаги туташув сабаб бўлгани айтилмоқда. Яъни кран юқори кучланишдаги ток ўтган симга тегиб кетган. Ёнғин натижасида кран ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

Ёнғин содир бўлган жойга махсус ёнғин учирувчилар гуруҳи 12:00 да етиб келган ва шахсий таркибнинг ҳаракатлари натижасида ёнғин 12:34 соатда бартараф этилди. Ёнғинни бартараф этиш учун 2 та ёнғин ускуналари ишга туширилган.

Ёнғин натижасида кўрилган зарар миқдори аниқланмоқда.