Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Шаҳрисабзда хавфсиз туризм: ИИБ ходимлари сегвей билан тўлиқ таъминланди

Шаҳрисабзда хавфсиз туризм: ИИБ ходимлари сегвей билан тўлиқ таъминланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрь кунидаги “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 939-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил қилинган эди.

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида фаолият олиб бораётган бошқарма ходимлари  тезкор ва самарали фаолият олиб боришлари учун сегвей транспорт воситалари билан тўла таъминланишди.

Шаҳрисабз шаҳрида фаолият олиб бораётган бошқарма ходимларининг асосий вазифаларини қуйидагилар ташкил қилади:

- туристларга нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан манзилли чоралар кўриш; 

- туристик аҳамиятга эга бўлган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш борасида ички ишлар органлари фаолиятини ташкил қилиш; 

- туристларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини, шу жумладан, уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини турли жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш; 

- туристларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда қабул қилиниши, расмийлаштирилиши ва уларга ўз вақтида жавоб берилишини таъминлаш.

- тарихий обидалар, меҳмонхоналар, тиббиёт муассасалари, овқатланиш жойлари ва бошқа дам олиш масканлари ҳақида, уларнинг жойлашув ўрни, қайси йўналиш орқали бориш ҳақида батафсил, тушунарли маълумот бериш; 

- туристларнинг соғлиғи кутилмаганда ёмонлашганда, шифокорлар етиб келгунча уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш; 

 - ҳаракатланиш йўналишида адашиб қолган ва бошқа ёрдамга муҳтож туристларга амалий кўмак бериш, уларни керакли манзилга етказиш.

Ушбу электр қувватида ҳаракатланадиган транспорт воситалари ходимларга автомобилларда ҳаракатланиб бўлмайдиган, одамлар гавжум жойларда эркин ҳаракатланиш, тезкорлик билан тегишли манзилга етиб бориш имконини бермоқда.


Сарвар Анвар ўғли,
"Kun.uz" манбасидан олинди.