Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Шакардан воз кечиш умрни узайтиради

Шакардан воз кечиш умрни узайтиради

Америкалик олимлар ўтказган тадқиқотлари натижасидан сўнг шундай хулосага келдилар. Улар шакарнинг инсон организмига кўрсатадиган салбий томонларини исботлаб беришди, деб ёзилади interpress.uz сайтида.

Олимлар муайян ген мутациясига эга бўлган, оддий тил билан айтганда, кам миқдорда шакар қабул қилувчи одамлар устида тадқиқот ўтказганлар. Тадқиқотда европа ва америкалик 15 минг нафар инсон иштирок этган.

Тадқиқот натижасидан маълум бўлдики, кимники организми жуда кам миқдорда глюкоза қабул қилган бўлса, ортиқча вазн хавфи бошқаларга қараганда 57 фоиз, диабетга чалиниш хавфи 42% фоиз,  юрак етишмовчилиги 47%, барвақт ўлим хавфи 34% кам бўлар экан. Қисқа қилиб айтганда, шакар истеъмол қилмайдиганлар бошқаларга нисбатан кўп жиҳатдан соғлом бўлишар экан.