Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Шалоғи чиққан велосипед узоқ йўлга ярармикан?...

Шалоғи чиққан велосипед узоқ йўлга ярармикан?...

Интернет фойдаланувчиларининг яхши хабари бор, ўтган ҳафтада турли электрон нашрлар сурхонлик 81 ёшли Элмурод бобо Чориевнинг Қирғизистон томон велосипедда саёҳатга чиққани ҳақида мақолалар эълон қилганди.

Бугун тонгда “Ёшлар” телеканали “Янги кун” дастури орқали отахонни жонли эфирга олиб чиққан. “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси Бош муҳаррири Норқобил Жалилов фейсбукдаги профилида айни ҳолатга муносабат билдирар экан, жумладан шундай ёзади: “...Бошқаларни билмадим: лекин шахсан мен шундай ғайратли, ҳавас қиларли ёшни уриб қўйган отахоннинг велосипедини кўриб... уялиб кетдим дўстлар! Отамзамондан қолган вилик бу. Шуми бизнинг имижимиз, бу ёқда мақтаниб юрибмиз, Жиззахда велосипед чиқаряпмиз, бу ёқда мошин заводи қуряпмиз, деб.”

         Бош муҳаррир фикрларини давом эттирар экан, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Элмурод бобога саховатли мутасаддилар янги велосипед ҳадя қилишса, савоб бўлишини бот таъкидлайди