Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига ҳамдардлик билдирди        Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон штатида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан АҚШ Президенти Дональд Трампга таъзия изҳор этгани тўғрисида Президент матбуот хизмати хабар берди.

     Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга сиҳат-саломатлик тилади.

     Маълумот учун, 18 декабрь куни маҳаллий вақт билан 7:30да Сиэтлдан 80 км жанубдаги Дюпонт шаҳри яқинида йўловчи поезди кўприкдан қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлиб, юзга яқин киши жароҳатланди.