Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Шавкат Мирзиёев: электрон савдоларни йўлга қўйиш вақти келди

Шавкат Мирзиёев: электрон савдоларни йўлга қўйиш вақти келди

       2017 йилдан мамлакатимизда 10-11 синфлар ташкил қилингани натижасида касб-ҳунар коллежларининг мавжуд биноларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда. 

      Давлатимиз раҳбарига  Оққўрғон туманидаги собиқ касб-ҳунар коллежлари биносидан самарали фойдаланиш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш,  ҳунармандчилик тўгараклари ташкил этиш таклифи билдирилди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати. Оққўрғон қурилиш ва коммунал хўжалиги коллежи биносида ёшларни касбга тайёрлаш ва миграция марказини ташкил этиш, туманда ташкил этилган “Жамоатчилик маркази”, “Оққўрғон савдо маркази” каби лойиҳалар ўрин олган. 

      Бўш турган объектларни сотишда очиқлик ва адолат тамойилларига амал қилиш зарур. Бунинг учун электрон савдоларни йўлга қўйиш керак, деди Шавкат Мирзиёев.

      Шу ерда туман марказини шаҳарсозлик тамойиллари  асосида қайта қуриш, эски бозорни янги жойга кўчириш ва ўрнида кўркам боғ борпо этиш,  шаҳар Бош режаси лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Президентимиз лойиҳалар билан танишар экан, уларни такомиллаштириш,  янги иш ўринларини яратиш лозимлигини таъкидлади.