Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.
 
Аввал хабар қилинганидек, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси кун тартибидан сиёсат, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларида кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
 
345e5b75-c793-695a-d26a-b26f838cded0.jpg
 
Саммит якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган. Аъзо давлатлар ташкилот доирасидаги кўп қиррали шерикликни, жумладан, ҳудудлараро алоқаларни, рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатларни имзолаши кўзда тутилган. 
 
Президентимиз саммитдаги иштироки доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

ЎзА