Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Бишкекдаги йиғилишида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Бишкекдаги йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон  Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда бўлиб, 13-14 июнь кунлари Қирғизистон мезбонлик қилаётган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда маҳаллий қирғиз ОАВ. 

Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган ШҲТ давлат раҳбарлари йиғилишида 11та мамлакат етакчиси, хусусан ташкилот янги аъзолари Ҳиндистон ва Покистон бош вазирлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, йиғилишга Афғонистон, Эрон, Мўғулистон ва Беларусь Республикаси раҳбарлари кузатувчи мақомида таклиф этилгани маълум қилинмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Душанбеда бўлиб ўтадиган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг бешинчи саммитида  ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Унда ҳам ШҲТ бўйича ҳамкор давлатлар – Хитой, Россия, Эрон,  Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари иштирок этиши кўзда тутилган.

Манба: "Kun.uz" нашри.